Спорт | 10:51 / 28.10.2016
4924
1 дақиқада ўқилади
Россия Кубоги чорак финалидаги барча жуфтликлар маълум бўлди
26-27 октябрь кунларида футбол бўйича Россия Кубогининг нимчорак финал баҳслари бўлиб ўтди.
Бу босқичда иккинчи кун ўйинларида кутилмаганда «Зенит» «Анжи»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди. Амалдаги чемпион жамоа бўлмиш «Локомотив» эса «Крилья Советов»ни 3:1 ҳисобида енгди. «Краснодар» «Оренбург»га қарши кечган қийин баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга ўтди.
Натижада, чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
«Локомотив» — «Тосно»
«Уфа» — «Анжи»
«Урал» — «Краснодар»
«Сибирь» — «Рубин»
Бу босқич ўйинлари 2017 йилнинг март ойида ўтказилади.
Мавзуга оид
20:07 / 24.01.2019
Осиё Кубоги. Япония Вьетнамни пенальтидан урилган гол эвазига мағлуб этди
21:13 / 25.09.2018
Афонин «Оренбург» билан Россия Кубоги 1/8 финалига чиқди
00:28 / 10.05.2018
Галиулин «Тосно» билан Россия Кубогини қўлга киритди
11:00 / 26.10.2017