Жамият | 08:47 / 28.10.2016
6718
1 дақиқада ўқилади

Шон-шараф аллеясида Трамп юлдузини бузган шахс қўлга олинди

Фото: cnn.com

Лос-Анжелес шаҳри полицияси АҚШ президентлиги учун номзод Дональд Трампнинг Ҳолливуд Шон-шараф майдонига жойланган юлдузини бузишда гумон қилинган кишини қўлга олди. Бу ҳақда, CNN телеканали хабар қилмоқда

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари уни уйининг ёнида ҳибсга олишган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра унинг исми-шарифи Жеймс Отисдир. Аввалроқ, у телеканалга Трампнинг юлдузини бузиб ташлаганини айтган. Отиснинг таъкидлашича, у республикачи номзоднинг жинсий тажовузларига эътибор қаратиш мақсадида шундай қилган. 

Аввалроқ, қурувчи либосидаги эркак Трамп юлдузини болға билан бузгани хабар қилинган эди. Бироқ, у қисман ўз мақсадига эришган. 


 

Мавзуга оид