Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Усома бин Лодиннинг акаси Шотландияда муваффақиятли бизнес юритмоқда
Марҳум "Ал-Қоида" етакчисининг акаси Бакр Муҳаммад бин Лодин Глазгода (Шотландия) талабалар учун элита студия-квартираларни ижарага бермоқда. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар берди.
"Ал-Қоида" террорчилик гуруҳининг акаси 68 ёшли Бакр Муҳаммад бин Лодин Шотландияда яхши таъминланган оила фарзандларига элита кўчмас мулкини ижарага бериш билан шуғулланади.
Глазгодаги энг нуфузли туманлардан биридаги янги қурилган Woodside House Бакр бин Лодинга тегишли экани маълум бўлди. Саудиялик магнат 2014 йилда қурилиш учун ер сотиб олганди ва энди маҳаллий олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи талабаларга ижарага уй бермоқда. Террорчилар етакчисининг укаси ижарага берувчи студия-квартиралар нархи тахминан 13 минг фунт стерлинг. Ҳар бир квартирада зиёфатларга мўлжалланган хона, уй кинотеатри ва спорт заллари мавжуд.
Ижарада турувчи талабаларнинг аксарияти уй эгаси кимлигини билишмайди.
— Уй бу инсонга тегишли эканлигидан жуда ҳайратдаман. Ўйлашимча, ижарачилар бунда маълум бир хавфни кўришлари мумкин, - дейди Woodside House'да яшовчи муҳандислик факультетининг 26 ёшли талабаси.
Мавзуга оид
12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди
11:59 / 01.04.2025
“Тадбиркорлар олмаган даромади учун солиқ тўлашига тўғри келяпти” — Мурод Муҳаммаджонов
10:53 / 30.03.2025