Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликлар 15 йиллик инқироздан огоҳлантирилди
Россияликлар яна 10-15 йил давом этиши мумкин бўлган иқтисодий пасайиш ва турғунликка тайёр бўлишлари керак. «Открытие» брокерлик уйи директорининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Сергей Хестанов шундай фикрда.
«Иқтисодиёт тузилмалари бирмунча секин ўзгараётгани эътиборга олинса, бундай ҳолат бўлиши эҳтимол. Оддий фуқаролар учун бу нархларнинг кўтарилиши, паст маош ва сезиларли ишсизликни англатади», — деб ҳисоблайди Хестанов.
Экспертнинг айтишича, назарий жиҳатдан ўсиш қайд этилиши мумкин, аммо «сезиларли рақамларни анча вақтга унутса ҳам бўлади».
«Асосийси, Молия вазирлиги ва Марказий Банк бу каби шароитларда нақадар қатъиятини намойиш эта олишида. Ўшанда, пул қадрсизланиши 6-8 фоиз атрофида сақланиб қолади. Бунда, тўрт йил давомида инфляциянинг олти фоизни ташкил этиши, аслида 24 фоиз эмас, ундан кўпроқлигини ёдда тутиш лозим», — дея қайд этган Сергей Хестанов.
Мавзуга оид
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
08:40 / 13.05.2025