Жамият | 13:49 / 04.11.2016
11995
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик ҳарбийлар Ҳиндистон шимолидаги канал қурилишини куч билан тўхтатишди

Фото: © EPA

Хитойлик зобитлар Ҳиндистоннинг шимолидаги Ладакх ҳудудида суғориш канали қурилишини тўхтатиб қўйгач, ҳинд ва хитой ҳарбийлари қарама-қарши позицияга туриб олишди. Бу ҳақида NDTV телеканали хабар берди. 

Манбага кўра, воқеа Демчок секторида рўй берган - ҳинд ишчилари Хитой ва Ҳиндистонни ажратиб турувчи назорат чизиғи яқинидаги қишлоқлардан биридан маҳаллий термал манбани боғлаши керак бўлган каналнинг қурилиш ишларини бошлашган. Тахминан 55 нафар хитой ҳарбийларидан иборат отряд назорат чизиғига чиқиб, қўпол шаклда қурилишни тўхтатишни талаб қилган. Бунга жавобан ҳинд чегарачилари бўлими хитой ҳарбийларига қарши позицияни эгаллаган. 

Мазкур баҳсли ҳудуддаги ҳар қандай қурилиш икки томондан мувофиқлаштирилиши зарурлиги туфайли хитой ҳарбийлари канал устидаги ишларни тўхтатишни талаб қилишган. Ҳиндистон гап мудофаа иншоотлари ҳақида кетсагина қурилиш ҳақида огоҳлантириш кераклигини айтиб, бу талабни рад қилмоқда. 

 

Мавзуга оид