Жаҳон | 21:00 / 04.11.2016
11263
5 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 4 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 4 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

UzReport Ўзбекистонда илк марта юқори тезликдаги интернет орқали тўғридан-тўғри трансляция ўтказди

“Медиа, реклама ва замонавий технологиялар” Форуми доирасида тўртинчи авлод юқори технологиясига асосланган 4G LTE интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда биринчи тўғридан-тўғри (жонли) телетрансляция ўтказилди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистондаги музей директори Япония императори ордени билан тақдирланди


Фото: «Газета.uz»

3 ноябрь куни Япония ҳукумати жорий йилда императорлик ордени билан тақдирланган чет эл фуқаролари рўйхатини эълон қилди.

>>> Батафсил.

Сергелида ер усти метроси қурилиши бошланди


Фото: railway.uz

Тошкент шаҳрининг Сергели мавзесигача «Енгил метро» тизимини, яъни ернинг устидан эстакадалар (кўприклар) орқали ўтган янги метрополитен йўлини қуриш ишлари бошлаб юборилди.

>>> Батафсил.

5 ноябрь куни Ўзбекистонга иккинчи Dreamliner олиб келинади


Фото: UZ24

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» сотиб олган Boeing-787 Dreamliner авиалайнерларининг иккинчиси 5 ноябрь куни Тошкентга келтирилади.

>>>  Батафсил.

Жанубий Корея президенти узр сўради


Фото: PeoplesDaily

 

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ўзи аралишиб қолган сиёсий можаро учун узр сўради ва бу иш бўйича текширувларда прокурорлар билан ҳамкорлик қилиб, кўрсатма беришга тайёрлигини айтди.

>>>  Батафсил.

АҚШ конгрессида Хиллари Клинтон давлатга хиёнат қилишда айбланди


© AP Photo/ Patrick Semansky

АҚШ конгрессида АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон давлатга хиёнат қилишда айбланди.

>>>   Батафсил.

Туркияда курдпараст депутатларни қўлга олиш бошланиши фонида кучли портлаш амалга оширилди


Фото: NTV

Жума куни тонгида Туркиянинг жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида жойлашган Боғлар туманида кучли портлаш рўй бериши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлиб, 30дан ортиқ киши жароҳатланди.

>>>  Батафсил.

Ироқ армияси Мўсулдаги 6та туманни жангарилардан озод этди


Фото: © РИА Новости

Ироқ ҳарбийлари Мўсул шаҳри шарқидаги 6та квартални ИШИД жангариларидан озод қилган. Бу ҳақда шаҳарни озод этиш бўйича ҳарбий амалиётга бошчилик қилаётган генерал-лейтенант Абдуламир Йаралла маълум қилган.

>>>  Батафил.

"Афғон Мона Лизаси" Покистондан чиқариб юборилади

4 ноябрь куни Покистон суди афғон миллатига мансуб ва “Афғон Мона Лизаси” номи билан машҳур бўлган Шарбат Гулага нисбатан 15 кунлик қамоқ жазоси ва 110 минг рупия (минг доллар атрофида) жарима жазоси қўллади.

>>>  Батафсил.

Қирғизистон тоғларида икки кунни ёлғиз ўтказган 2 ёшли болакай топилди


Фото: Turmush.kg

1 ноябрда Қирғизистоннинг Лайлак тумани ички ишлар органларига 2 ёшли боланинг йўқолганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.

>>>  Батафсил.

Хитойлик прокурорнинг 149 квартираси борлиги аниқланди


Фото: Flickr

Хитой ҳукумати Наньчана шаҳри (Цзянси провинциясининг маъмурий маркази, Шарқий Хитой) прокуратураси бўлим бошлиғининг ўринбосари Сюй Линьбао ва унинг қариндошларида умумий қиймати 110 миллион юанга тенг (тахминан 16,3 миллион доллар) 149 квартира борлиги аниқланди.

>>>  Батафсил.

Ботир Қодиров ўзининг янги концерт дастурида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини ёдга олди

1 - 6 ноябрь кунлари Тошкентдаги "Истиқлол" санъат саройида таниқли хонанда Ботир Қодировнинг концерт дастури томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди.

>>>  Батафсил.

Lenovo смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатади


Фото: ixbt.com

Хитойнинг Lenovo компанияси шахсий бренди остида смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин.

>>>   Батафсил.

"Манчестер Юнайтед" 51 йиллик антирекордини янгилади


Фото: Reuters

"Манчестер Юнайтед"  Европа лигасининг 4-тури доирасида "Фенербахче" (1:2) жамоасига мағлубиятга учради.

>>>  Батафсил.

Бабаян терма жамоа йиғинига чақирилганларнинг рўйхатини маълум қилди


Фото: the-uff.com

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 4 ноябрдан йиғинга киришди.

>>>  Батафсил.

Мавзуга оид