Light | 20:08 / 04.11.2016
56972
2 дақиқада ўқилади

Тухумни истеъмол қилишдан аввал унинг сариғига эътибор қаратинг

© mejorconsalud.com

Сиз ҳеч қачон биз истеъмол қиладиган тухумнинг сариғи ранги қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Аниқланишича, бу жуда катта аҳамиятга эга экан. 

Қуйида ҳалол фермерлар томонидан текшириб кўрилган муҳим ва фойдали маълумот келтирилган.

100 йил аввалроқ олимлар тухумнинг сариқ ранги картиноидлар миқдори билан белгиланишини аниқлаганлар. Картиноидлар А витамини ҳосил бўлишига ёрдам берувчи ва суяклар ҳолатини яхшиловчи антиоксидантлардир. Тухум сариғи ранги қанчалик тўқ бўлса, унда инсон учун фойдали моддалар шунчалик кўп бўлади.

Тухум сариғининг ранги бевосита товуқларнинг озиқланишига боғлиқ бўлади. Агар бу озуқа турли-туман бўлмаса ва фақатгина буғдойга асосланган бўлса, унда тухум сариғи оч сариқ рангда бўлади. Агар товуқларнинг озуқаси ўз ичига маккажўхори, ўсимликлар ва ҳашаротларни олса, унда тухум сариғининг ранги тўқ сариқ бўлади. Фермерлар ва йирик фабрикаларда ҳаттоки тухум сифатини аниқлаш учун сариқ-зарғалдоқ рангларнинг 15 хил тусидан иборат махсус шкала мавжуд. 

Умуман олганда, ёрқин зарғалдоқ рангдаги тухум сариғини истеъмол қилган маъқулроқ, чунки уларда организм учун максимал миқдорда фойдали моддалар мавжуд бўлади.

Баъзида тухум сариғининг оч рангда бўлиши мавсумга ҳам боғлиқ бўлади. Шунга кўра унинг ранги қишда товуқлар озуқаси унча турфа бўлмагани сабаб очроқ бўлади. Бироқ кўп ҳолатларда тухум сариғининг очлиги унинг сифати пастлиги ва товуқнинг путури кетганидан дарак беради. Бундай тухумлар сизга етарлича фойдали моддалар бера олмайди. 

Шунинг учун тухумларни ишончли манбалардан сотиб олиш тавсия қилинади.

Мавзуга оид