Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда исломдан қўрқишни тарғиб қилувчи компьютьер ўйинларига қарши курашилади
Туркия ёшлар ва спорт вазирининг маълум қилишича, вазирлик исломофобия – исломдан қўрқишни тарғиб қилувчи компьютер ўйинлар тарқалишига қарши курашади.
Вазирнинг айтишича, бундай ўйинлар ҳақида маълумот чоп этиладиган махсус сайт яратилган.
Бундан ташқари, фойдаланувчилар телефон қилиб, исломофобияни тарғиб қилувчи ўйинлар ҳақида маълумот беришлари мумкин бўлган "қайноқ" линия ишга туширилган.
Бундай ўйинларни тарқатувчи компанияларга тегишли огоҳлантириш юборилади.
Вазирнинг маълум қилишича, бу муаммони ечиш бўйича икки кунлик семинар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда компьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчилари ва дистрибьюторлари, ота-оналар, руҳшунослар, педагоглар, жамғармалар ва давлат тузилмалари вакиллари ҳамда фойдаланувчилар иштирок этадилар.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025