Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Ravon автомобиллари йиғилади
Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин 7 ноябрда Қозоғистондаги бир неча ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюрди. Жумладан, у "СариАркаАвтопром" корхонасида ҳам бўлди.
Маминга Ravon бренди остида ишлаб чиқарилувчи янги "Нексия" автомобили намойиш қилинди. Бу машина Қўстанайда ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда йиғилмоқчи.
"Бу машина Қозоғистондаги энг арзон машина бўлади. Унинг нархи 2,6 млн тангани ташкил қилади, ундан арзонроғи шунчаки йўқ", деб айтган "Allur Auto" компанияси директорлар кенгаши раиси Андрей Лаврентьев.
Лаврентьевнинг айтишича, машина йирик узелли усулда йиғилади: машина комплектлари Ўзбекистондан келтирилади, маҳаллийлаштириш 30 фоизгачани ташкил қилади. Келажакда машина кичик узелли методда йиғилиши бошланади ҳамда маҳаллийлаштириш 50 фоизга ва ундан кўпроққача етказилади.
"Бу автомобиль синовлардан ўтган ва Евро-6 стандартларига жавоб берувчи сертификат олади", деб маълум қилди Лаврентьев.
Мамин Ravon автомобили рулига ўтириб кўрди. Бу русумдаги биринчи автомобиль ишлаб чиқарилишининг санаси ҳозирча белгиланмаган, бироқ заводда таъкидланишича, ўзаро ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бир неча ҳужжатларни имзолашгина қолган.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025