Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада бир кун ичида 562та ЙТҲ қайд этилди
Москвада охирги суткаларда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароитлари натижасида 562та йўл транспорти ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақда Россия давлат автомобиль инспекцияси маълумотига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.
«Бир сутка ичида Москва кўчаларида 562та ЙТҲ содир бўлган бўлиб, улар моддий зарар етказишган. 14 марта авария юз бериши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 18 киши жароҳатланган», — деди ташкилот матбуот хизмати.
Агентликнинг ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаси маълум қилишича, аксарият ЙТҲга сабаб тезликни меъёридан ошириш, масофа сақлай олмаслик ва сирпанчиқлик туфайли автоуловларнинг хавфли ҳаракатлари сабаб бўлган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025