Жамият | 07:23 / 08.11.2016
7546
1 дақиқада ўқилади

Америкалик зоологлар уч янги қуш турини аниқлашди

Фото: 360tv.ru

Америкалик зоологлар Африкада бирйўла уч янги қуш турини аниқлашди. Бу ҳақида Systematics and Biodiversity журналида чоп этилган мақолада маълум қилинди. 

Манбага кўра, қушларнинг янги турлари Техасдаги A&M университети профессори, Гари Уолкер бошчилигидаги экспедиция чоғида аниқланган.

"Бу уч турнинг кашф қилиниши - Афротропик ўрмонларида (Африканинг Сахара жануби томон биогеографик минтақаси) қанча кўп номаълум жонзотлар борлигига мисол бўла олади", - дейди муаллиф. 

Олимларнинг сўзларига кўра, икки янги қуш ўрмонларда, яна бири эса - Конго ҳавзасидан топилган. Экспедиция аъзолари биринчи топилган икки қушнинг бир-бирига ўхшаши ҳамда табиий тўсиқлар билан чекланмаган ёнма-ён муҳитларда яшашига эътибор қаратишган.

 

Мавзуга оид