Жаҳон | 16:22 / 08.11.2016
9458
1 дақиқада ўқилади

Нью-Ҳэмпширдаги овоз беришлар якунларига кўра Трамп олдинда бормоқда

Фото: Reuters

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трамп Нью-Ҳэмпшир штатидаги 3та аҳоли пунктида овоз беришлар якунланган вақтда биринчи ўринда бормоқда. Бу ҳақда Трамп штабининг расмий твиттерида маълум қилинди.

3та пунктда овоз бериш якунланган вақтда Трамп 32 овозга, унинг асосий рақиби, Демократик партия вакили Ҳиллари Клинтон эса 25 овозга эга эди.

Нью-Ҳэмпшир қонунчилигига кўра, 100 нафардан кам сайловчилар истиқомат қиладиган аҳоли пунктлари сайлов участкаларини ярим тунда очиб, рўйхатга олинган сайловчиларнинг барчаси ўз овозларини бериб бўлгач, дарҳол ёпиш учун рухсат олиши мумкин.

Бундан олдинроқ, Диксвилл-Нотчдаги илк сайлов участкасидаги овоз бериш ишлари якунлангач, Ҳиллари Клинтон устунлик қилаётгани маълум қилинганди.

У Хартс Локейшнда ҳам устунлик қилган, аммо Трамп Миллсфилддаги улкан фарқ эвазига умумий ҳисобда олдинда.

Мавзуга оид