Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Туркманистон маданият кунлари бошланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 ноябрьдаги топшириғига мувофиқ, Ўзбекистоннинг Тошкент ва Бухоро шаҳарларида жорий йилнинг 7-11 ноябрь кунлари Туркманистон маданият кунлари ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастурига асосан, Туркманистон маданият вазири ўринбосари Атагелди Шамурадов бошчилигидаги 47 нафар кишидан иборат Туркманистон делегацияси 7 ноябрь куни Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюришди.

8 ноябрь куни эса Туркманистон делегацияси вакилларини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг маданият ишлари бўйича биринчи ўринбосари Фотиҳ Джалалов қабул қилди.
Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида Туркманистон маданият кунларининг очилиш тантанаси ўтказилди. Очилиш тананасида Туркманистон маданияти ва санъати намоёндалари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
14:25 / 08.05.2025