Жаҳон | 18:16 / 09.11.2016
21702
1 дақиқада ўқилади

Ўтмишга назар: 1 йил олдин Трампнинг президентликка номзод бўлиши мумкинлигини қандай қарши олишган?

2015 йилнинг июлида Миннесота штатидан бўлган конгрессмен Кит Эллисон АВС телеканалидаги «This Week» дастурида чиқиш қилганида, Дональд Трампнинг Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод бўлиши эҳтимоли ҳақида фикр юритганди.

Ундан бу ҳақда эшитгач, бошловчилар қаттиқ кулишган ва конгрессменнинг сўзларига ишона олмасликларини айтишганди.

«Бизда, Миннесотада Жесси Вентура пойгада ғолиб чиқди. Унинг ғолиб бўлишини ҳам ҳеч ким ўйламаганди. Баъзида шундай даҳшатли ишлар содир бўлиб туради», — дея давом этганди Эллисон.

2016 йилнинг 20 июлида Трамп Республикачилар партиясининг АҚШ президентлигининг якуний босқичи учун номзодига айланганди. 9 ноябрь куни миллиардер Америка Қўшма штатларининг 45-президентига айланди.

Мавзуга оид