Ўзбекистон Афғонистонга "Толибон" билан музокаралар ўтказишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон ва "Толибон" радикал гуруҳи ўртасида музокаралар учун майдон тақдим қилишга тайёр, деб маълум қилди Афғонистон президентининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Шокир Каргар. Бу ҳақда Afghanistan.ru хабар бермоқда.
Каргар 7 ноябрдаги матбуот-анжуманида Тошкент нафақат Қобулнинг Афғонистонда тинчликни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини, балки ярашув жараёнини аниқ ҳаракатлар билан қўллаб-қувватлаши мумкинлигини маълум қилди. Шу муносабат билан Тошкент ўз ҳудудида толиблар билан учрашувни ташкиллаштиришни таклиф қилмоқда.
Бундан ташқари, Каргарнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Қобулнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида тўлақонли аъзолик қилиши бўйича аризасини қўллаб-қувватлаш ҳамда Афғонистонга наркохавфга қарши курашда кўмак кўрсатишга розилик билдирган, деб маълум қилди афғон ОАВ.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
17:48 / 06.11.2024