Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда қатнашади
17−26 ноябрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида V жаҳон чемпионати (AIBA Youth World Boxing Championships) бўлиб ўтади. Бу ҳақда спорт тадбири ташкилотчисининг расмий сайтида маълум қилинган.
“Бўлажак чемпионлар шу ерда туғилади” шиори остида кечадиган мусобақада 75 давлатдан 417 нафар спортчи қатнашади. Булар орасида Европадан 33 та, Осиёдан 20 та, Шимолий ва Жанубий Америкадан 11 та, Африкадан 9 та ва Океаниядан 2 та давлат боксчилари баҳслар учун рингга кўтарилишади. 10 та давлат 10 та вазн тоифаси бўйича ўз боксчиларини маълум қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақага тўлиқ таркиби билан боради: Нуржан Сериков (49 кг.гача), Отабек Холматов (52 кг.гача), Шунқор Абдурасулов (56 кг.гача), Билолбек Мирзараҳимов (60 кг.гача), Абу Нуранов ( 64 кг.гача), Улуғбек Собиров (69 кг.гача), Шоҳрузбек Рустамов (75 кг.гача), Санжар Турсунов (81 кг.гача), Шоҳруз Раҳимов (91 кг.гача), Абдулла Худорганов (+91 кг).
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025