Жаҳон | 14:27 / 10.11.2016
8695
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонлик оила тўйдан қайтаётиб йўлда портлаб кетди

Афғонистон жанубида 7 кишидан, жумладан 3 нафар болани ўз ичига олган оила йўлда ўрнатилган мина портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳукумат маълумотига асосланиб, “Пажвак” агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотига кўра, портлаш Қандаҳор провинциясидаги туманлардан бирида, 9 ноябрь куни содир бўлган. Ҳалок бўлган оила аъзолари тўйдан уйига қайтаётган бўлган. Афғонистонда ҳаракатланувчи ҳеч бир гуруҳ мазкур воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Афғонистондаги вазият сўнгги йил давомида сезиларли равишда ёмонлашди. Авваллари мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларига ҳужум қилиш билан шуғулланган “Толибон” радикал ҳаракати йирик шаҳарларга ҳам ҳужум қилишга ўтди. Бундан ташқари, мамлакатда ИШИД террорчилик ташкилоти таъсиридаги жангари гуруҳлар пайдо бўлган. 

 

Мавзуга оид