Жаҳон | 09:18 / 10.11.2016
5625
1 дақиқада ўқилади
Трамп Япония билан ўзига хос ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ниятида
АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонган Дональд Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэ билан ўтказган телефон орқали мулоқотида Вашингтон ва Токио ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда, Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби ўринбосари Коити Хагиуда журналистларга маълум қилган.
"Трамп Япония ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ўзига ҳос ҳамкорлик деб атади ҳамда ушбу ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагини билдирди", - дея Хагиуда сўзларидан иқтибос келтиради Киодо агентлиги.
Япония бош вазири ўз навбатида "япон-америка альянс Осиё-Тинч океани минтақасида тинчлик ва фаровонликка ёрдам беради", - деган фикрни билдирган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024