Трампнинг ғалабаси туфайли South Park зудлик билан ўз сценарийсини ўзгартирди

Фото: Getty Images
Ҳажвий мультсериал бўлмиш South Park ижодкорлари АҚШ президентлиги сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонгач, мультфильмнинг янги сценарийсини ўзгартиришди. Аввалдан тайёрлаб қўйилган олдинги сериясида Ҳиллари Клинтон президент сифатида кўрсатиб ўтилган эди.
Трамп ҳисобига янгиланган қисм АҚШда 10 ноябрда намойиш этилади. Янги қисм - "Oh Jeez" ("Эй, Худойим") деб номланган. Қисм тизери интернетда эълон қилинган.
Variety порталининг хабар беришича, янги қисмда ўтказилган сайловлар устидан жуда қаттиқ кулинган. Қаҳрамонлардан бирининг отаси унга шундай дейди: “АҚШда аёллар ҳамма нарса бўлишлари мумкин, фақат президент эмас”.
Мавзуга оид

14:17 / 25.01.2025
Трампга тегишли бўлган Ferrari 1 млн долларга аукционга қўйилди

15:46 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?

17:31 / 03.12.2024
«Бошқа аҳмоқ топинг» – Трамп BRICS давлатларига таҳдид қилди

11:42 / 21.10.2024