Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цукерберг Трамп ғалабасига доир қарашларини билдирди
10 ноябрь куни Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг Technonomy анжуманида чиқиш қилар экан, АҚШ президентлик сайловида Дональд Трампнинг ғалабасига доир фикрларини билдирди. У фойдаланувчиларнинг янгиликлар тасмасида пайдо бўлган сохта хабарлар Трампнинг ғалабасига ёрдам бергани хусусидаги даъволарга изоҳ берган. Цукербергнинг фикрича, буларнинг барчаси «бўлмаган гап», деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.
Цукербергнинг айтишича, америкаликлар қалбаки хабарлар таъсирида эмас, ўзларининг хулосаларидан келиб чиққан ҳолда, овоз беришган.
“Ўйлашимча, Facebook тасмаларидаги сохта янгиликларнинг сайловларга таъсир кўрсатганини таъкидлаш бўлмағур гапдир. Сайловчилар ўз ҳаётий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда овоз беришган”, - деган Марк Цукерберг.
Унинг фикрича, одамлар Трампнинг ғалабасига шу тарзда кўникишга уринмоқдалар.
Мавзуга оид
18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
22:38 / 30.01.2025
Meta компанияси Трампга 25 млн доллар тўлашга рози бўлди
22:15 / 15.01.2025