Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ октябрда кунига 4,77 млн баррел нефть қазиб олганини маълум қилди
Ироқда нефть қазиб олиш миллий ҳажми октябрда кунига 4,77 млн баррелни ташкил қилган. Ироқ бундай кўрсаткичларни ОПЕК котибиятига 11 ноябрда ОПЕК бу кўрсаткич 4,561 млн баррел экани кўрсатилган ҳар ойлик ҳисоботни чоп этгандан кейиноқ жўнатди. Бу ҳақда ОПЕКда маълум қилинди.
ОПЕК ҳисоботида давлатларнинг нефть қазиб олиши ҳақидаги кўрсаткичлар бир нечта иккиламчи манбалардан (одатда, Platts, Argus нарх агентликлари маълумотлари асосида) олинган маълумотларга асосланади.
ОАВда аввал маълум қилинганидек, ОПЕК аъзолари нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиш ортида индивидуал нефть қазиб олиш ҳажмлари борасида келиша олмаётганларининг сабабларидан бири ОПЕКда Саудия Арабистонидан кейин нефть қазиб олиш бўйича иккинчи йирик давлат бўлган Ироқнинг позицияси бўлмоқда. Ироқ вакиллари ОПЕК иккиламчи манбалардан олинган маълумотдан фойдаланиб, мамлакатда нефть қазиб олишнинг реал ҳажмини етарли даражада баҳолай олмаяпти, деб ҳисобламоқдалар. Бундан ташқари, Ироқ ташқи чекловлар ёки ҳарбий ихтилофлар туфайли нефть қазиб олиш ҳажми пасайган Эрон, Ливия ва Нигерия каби ўзига имтиёзли музлатиш шартларини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
17:34 / 31.01.2025