Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп норозиликлар ҳақида: «профессионал намойишчилар»
Дональд Трамп рақиблари президентлик сайлови натижаларини қабул қилишни ҳоҳламаяпти. Америка шаҳарлари кўчаларида, иккинчи кундирки, Дональд Трампнинг президент сифатида сайланишига норозилик сифатида намойишлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Нью-Йорк, Чикаго, Филадельфия, Балтимор, Окленд, Милуоки ва бошқа йирик шаҳарларда шундай намойишлар ташкил этилган.
Сиёсатчининг ўзи ошкора рақобатдаги ғалабасини нишонлаётган бир вақтда, «профессионал намойишчилар» ОАВни тезламоқда. Республикачилар вакилининг фикрича, бу адолатсиз усулдир. Дональд Трамп, Twitter тармоғидаги саҳифасида «Ҳозиргина, ошкора ва муваффақиятли президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Энди эса, профессионал намойишчилар ОАВни тарғиб қилиб, митингни бошлашди. Бу адолатсизликдир!», - деган фикрни билдирган.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари намойишларда олинган суратлар ва видеолавҳаларни фаол эълон қилмоқда. Интернет тармоғида «МенингПрезидентимэмас» — #NotMyPresident хештеги оммалашиб бораяпти.
Намойишлар АҚШ пойтахтида ҳам бўлиб ўтган. Акция қатнашчилари: «Биз сайланган президентни қабул қилмаймиз!», -дея бақиришган.
Айрим шаҳарларда полиция намойишчилардан айримларини ҳибсга олган. Улар йўллардаги ҳаракатни тўсиб қўяётгани хабар қилинаяпти. Бундан ташқари, Орегон штати Портленд шаҳридаги намойишчилар дўкон ва автомобиль ойналарини синдирган.
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрда АҚШ президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унга кўра, республикачи номзод Дональд Трамп 290 нафар сайловчи овозига эга бўлиб ғалаба қозонган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025