Миллий тикланиш – миллий ўзликни англаш демакдир!
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг сайловолди Дастурида белгиланган ҳар бир мақсад ва вазифага мамлакатимиз миллий манфаатлари ҳамда халқимизнинг ўлмас қадриятларидан келиб чиқиб ёндашилган. Дастурда мамлакатимиз тараққиётининг устувор йўналиши сифатида жамиятимизнинг маънавий-ахлоқий асослари устуворлигини қарор топтириш, маънавий-маърифий соҳалардаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тарихий, маданий ва интеллектуал меросимиз, қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантириш, ёш авлодни миллий тикланиш ғоясига, қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш бўйича белгиланган аниқ чора-тадбирлар бугунги глобаллашув даврида муҳим аҳамият касб этади.
Бинобарин, биз ҳеч кимдан кам бўлмайдиган юрт қуриш, жамият барпо этишдек олдимизга улкан мақсад қўйган эканмиз, демократик сиёсий тизимни янада мустаҳкамлашда, жамиятимизда хилма-хил қарашлар шаклланишида, эркин ва адолатли демократик сайлов жараёнларида барчамиз фаол иштирок этамиз. Бу азиз Ватан барчамизники, унинг гуллаб яшнаши, янада равнақ топиши орқали фаровон ҳаёт учун интилиб яшаймиз.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовга овоз беришга чақиради.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
12:10 / 01.10.2024
Японияда муддатидан олдин сайловлар ўтказилади
14:50 / 30.09.2024
Ўзбекистон парламент сайловларида овоз бериш учун Россияда 7 та сайлов участкаси ташкил этилади
10:50 / 30.09.2024
Австриядаги сайловларда ўнг популистлар ғалаба қозонди
14:25 / 28.09.2024