Москва ва Санкт-Петербургда йирик теракт содир этмоқчи бўлган марказий осиёликлар қўлга олинди
Россия федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари Москва ва Санкт-Петербургда йирик теракт содир этишга уринган террорчилик ташкилотининг ўн нафар аъзосини қўлга олган. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.
ФХХда маълум қилинишича, “террорчилар автоматик қуроллар ва кучли таъсирга эга мустақил ҳаракатга келувчи портловчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда теракт уюштирмоқчи бўлишган”.
Ўтказилган операция вақтида террорчилардан тўртта мустақил ҳаракатга келувчи бомба, ўт очиш қуроллари, ўқ-дорилар ва алоқа воситалари қўлга киритилган.
Ташкилотда таъкидланишича, гуруҳ таркибида марказий осиёлик фуқаролар ҳам бўлган.
Операция Тожикистон ва Қирғизистон махсус хизматлари, шунингдек, Россия ИИВ билан ҳамкорликда олиб борилган.
Қўлга олинганларнинг кўрсатма беришича, улар Яқин Шарқда ИШИД террорчилик ташкилотининг раҳбарлари кўрсатмасига мувофиқ ана шундай ишга қўл уришган.
Мавзуга оид
01:16
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади
23:54 / 19.11.2024
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024