Жамият | 20:29 / 12.11.2016
15514
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони қиролининг укаси вафот этди

Фото: © AP

Саудия Арабистони қироли Салмоннинг укаси шаҳзода Туркий ибн Абдулазиз Ол Сауд шанба, 12 ноябрь куни оламдан ўтди. Бу ҳақда қироллик саройи маълумотига асосланиб, Саудиянинг расмий агентлиги SPA хабар бермоқда.

Шаҳзода Туркий Ол Сауднинг нуфузли шажарасидан бўлиб, амалдаги қирол Салмоннинг укаси эди. Айни вақтда у расмий амалда эмас эди, фақатгина 1968-1978 йилларда қироллик мудофаа вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Қироллик саройининг маълум қилишича, шаҳзоданинг вафот этиш муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинади. 

 

Мавзуга оид