Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макгрегор фаолиятида танаффус қилиш ҳақида ўйламоқда
Ирландиялик аралаш жанглар бўйича яккакурашчи Конор Макгрегор спорт фаолиятида танаффус қилиш ҳақида ўйлаётганини тан олди. UFC биринчилигининг икки вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони камарлари соҳибининг хулосаси ҳақида MMA Weekly нашри ёзмоқда.
«Мен оилам ва фарзандим ҳақида ўйлашим керак. Аввалгидек, кўп жанг қилишим учун менга янги туртки керак. Менга жанглар учун тўланадиган гонорарлар энди етарли эмас», — деган ирландиялик спортчи.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор UFC 205 мусобақасида АҚШ вакили Эдди Альваресни мағлуб этиб, ташкилотнинг ярим енгил ва енгил вазн тоифаларида чемпионлик унвонини қўлга киритган эди. Ўша куни ирландиялик боксчи, бошқа бир америкалик Майкл Жонсонни мағлуб этган россиялик яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедовни жангга чорлади.
28 ёшли Макгрегор аралаш жанглар қоидаси бўйича 24та жанг ўтказиб, 21 марта ғалаба қозонган, уч марта мағлуб бўлган.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
18:33 / 15.08.2024