Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати қисқартирилади
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг янгиланган рўйхати лойиҳасини тайёрлади. Ҳужжат муҳокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган.
«Газета.uz» хабарига кўра, рўйхатни 514 бандгача қисқартириш (жорий йил қабул қилинган амалдаги рўйхатда — 1169 дори воситаси) таклиф қилинмоқда. Жумладан, рўйхатга 192 монопрепарат (ҳозирда — 186) ва 322 комплекск дори воситаси (983) киритилган.
Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг янгиланган рўйхати тузилиши Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 31 октябрь куни қабул қилинган «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган эди.
Мавзуга оид
09:10 / 06.04.2024
2023 йилда рецепт орқали бепул берилган дорилар қиймати айтилди
10:18 / 02.05.2023
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими жорий этилади
22:19 / 02.03.2023
«Электрон рецепт» тизими орқали аҳолига дориларини бепул бериш йўлга қўйилади
09:57 / 03.01.2022