Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадқиқот: Арктика иқлими сайёра кўрсаткичидан уч марта тезроқ ўзгармоқда
Узоқ шарқ федерал университетининг италиялик олими Лука Белелли Маркезини халқаро симпозиумда Арктикада олиб борилган тадқиқот натижалари билан ўртоқлашди. Унга кўра, Шимолий қутб минтақасининг иқлими сайёра иқлими ўртача ўзгаришидан 3-4 марта тезроқ содир бўлмоқда, деб хабар қилади Университет матбуот хизмати.
Олим Арктика ҳудудидаги ис гази миқдорини аниқлаш бўйича олиб борган тадқиқот натижасини Якутскда бўлиб ўтган IX Халқаро симпозиумда ҳавола қилган. Анжуманда 16 мамлакатдан келган 120дан ортиқ иқлимшунослар, экологлар ва биологлар тўпланишган.
Олим Гренландия, шимолий Атлантика, Россия шимоли ва Сибирда россиялик ва европалик олимлар билан ҳамкорликда олиб борган бир неча йиллик тадқиқотлари хулосасида таъкидлашича, Арктика — муҳим минтақалардан бири бўлиб, сайёрадаги ис гази миқдори ушбу минтақа иқлимига жиддий равишда боғлиқдир.
"Арктикадаги абадий музликлар ўзида жуда катта миқдорда углеродни сақлайди, музликлар эриши давом этса, бу газлар Ер атмосферасига қўшилиши мумкин", — дея италиялик олим сўзларини келтиради ОЎЮ матбуот хизмати.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги 50 йилда Ёқутистондаги ўртача ҳаво ҳарорати 2,1 ± 0,6 даражага ошган, аммо айрим ҳолларда бу рақам 3 даражани ташкил этган.
Мавзуга оид
12:43 / 24.04.2025
Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги меҳмонхонада заҳарланиши бўйича тергов якунланди
22:55 / 21.04.2025
Шимолий Муз океанидаги музликлар майдони тарихдаги минимал даражага етди
00:24 / 09.04.2025
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
12:03 / 04.04.2025