Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда Ўзбекистон онкологларининг илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди
Урганчда “Меъда-ичак йўллари ўсмаларини ташхислаш ва даволашда янгича ёндашувлар” мавзусида Ўзбекистон онкологларининг илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика онкология илмий маркази, Хоразм вилояти онкология диспансери ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан онколог-шифокорлар, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Туркия каби давлатлардан мутахассислар иштирок этди.
– Онкология хизмати мамлакатимизда самарали йўлга қўйилган, – дейди Хоразм вилояти онкология диспансери бош шифокори Т.Полвонов. – Ҳар бир тиббиёт муассасаси замонавий асбоб-ускуна ва керакли анжомлар билан тўлиқ таъминланмоқда, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмоқда. Бугун юртимизда саратон касаллигини самарали даволаш учун барча шароит мавжуд. Фақат бунинг учун касалликни эрта босқичда аниқлаб, тегишли муолажаларни вақтида бажариш керак.
Анжуманда “Ўзбекистонда гепатопанкреато-дуоденал соҳа ўсмаларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий ҳолати”, “Қизилўнгач саратони: даволашга мультидисциплинар ёндашув”, “Онкологик касалликларнинг иммуногистохимик диагностикаси”, “Гастроинтестинал тракт лимфомалари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Тадбир доирасида “Ёш онкологлар” анжумани ташкил этилиб, унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида шу соҳада фаолият олиб бораётган ёш шифокорлар ўз маърузалари билан иштирок этди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025