Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Исроилга ўз элчисини қайтарди
Расмий Анқара Камол Окемни Исроилдаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида тайинлади, деб баёнот берди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Исроил ва Туркия ўртасидаги муносабатлар 2010 йилда таранглашиб, икки томон ўз элчиларини чақириб олган эди. Бунга Исроил "коммандос"ининг қамалда бўлган Ғазо секторига инсонпарварлик юкларини олиб бораётган "Озодлик флотилияси" кемалари карвонини ушлагани ва ўнлаб туркларнинг ҳалок бўлгани сабаб сифатида кўрсатилади.
"Биз Исроилга элчимизни тайинладик, у Камол Окем бўлди", — деган Эрдўған Анқара аэропортида Покистонга парвози олдидан.
Ёз ойларида икки давлат ўртасида муносабатларни яхшилашга доир келишувда ўзаро элчилар алмашинуви ҳам қайд этилган эди.
Аввалроқ, Эйтан Нае Исроилнинг Туркиядаги элчиси сифатида тайинлангани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025