Ўзбекистон Қрим масаласи бўйича БМТ резолюциясини қабул қилишга қарши овоз берди
Украина БМТ Бош Ассамблеяси 3-қўмитасида Қримдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни қораловчи ҳамда Россияни яриморолга халқаро кузатувчиларни киритишга чақирувчи резолюция қабул қилинишига эришди, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги.
Ҳужжатни 73 мамлакат, хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Канада ва ЕИ мамлакатлари маъқуллаган. 23 давлат, жумладан Россиядан ташқари, Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Венесуэла, Хитой, КХДР, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Сербия ва Сурия қарши овоз берган. 76 мамлакат, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам бетараф қолган.
4 саҳифали ҳужжатда, "Қрим аҳолисига нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилаётгани, уларнинг камситилаётгани", хусусан "қрим-татарлар, украинлар ҳамда бошқа этник ва диний гуруҳлар аъзолари таъқибларга учраётгани" айтилади. Унда, шунингдек, Россия ҳукуматини "Қрим аҳолисига нисбатан барча таҳқирловчи ҳолатлар ва инсон ҳуқуқларининг бузилишига барҳам бериш бўйича зудлик билан чоралар кўриш"га чақирувчи ҳамда "яриморолдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни кузатиш бўйича халқаро миссияларга рухсат бериш"га ундовчи бандлар мавжуд.
Бундан ташқари, резолюция РФ Олий суди томонидан 2016 йил 26 апрелда қабул қилинган қарорни "бекор қилиш"ни талаб қилган. Россия Олий суди ўша қарори билан "Қрим-татар халқи мажлиси" жамоат ташкилотини экстремистик, деб топган ва Россия ҳудудида тақиқлаган эди.
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024