Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахмат бўйича жаҳон чемпионининг менежери шахматчилар дам олиш хонасидан камераларни олиб ташлашни сўради
Ҳозирда шахмат қироли тожи учун норвегиялик шахматчи, жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ва россиялик Сергей Карякин ўртасида Нью-Йоркда ўтаётган учрашувда норвегиялик учун ноқулай вазият юз берди.
Маълум қилинишича, Карлсеннинг менежери учрашув ташкилотчиларидан шахматчилар юришлар орасидаги танаффуслар вақтида дам оладиган хонадан видеокамераларни олиб ташлашни илтимос қилган. Бу ҳақда "Спорт-экспресс" нашри хабар бермоқда.
Гап шундаки, бу илтимос ижтимоий тармоқларда танаффус вақтида Карякин навбатдаги юриш устида бош қотираётган бир пайтда Карлсен дам олиш хонасидаги диванда узала тушиб ётгани тасвирланган фотосурат тарқагандан кейин билдирилган.
Карлсен менежерининг айтишича, норвегиялик шахматчи дам олиш хонасидан трансляция кетаётганини билмаган. Учрашув ташкилотчилари илтимосни инобатга олиб, бошқа бундай трансляцияларни олиб бормасликка ваъда бердилар.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда шахматчилар 5 та партия ўтказдилар ва уларнинг барчасини дуранг билан якунладилар. Айни вақтда умумий ҳисоб 2,5:2,5. Навбатдаги партия бугун, 18 ноябрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди
14:16 / 01.01.2025
Непомняшчий ва Карлсен блиц бўйича ЖЧда ғалабани бўлишиб олди
20:58 / 28.12.2024
Магнус Карлсен жинси кийгани сабаб рапид бўйича жаҳон чемпионатидан четлатилди
09:30 / 12.05.2024