Фан-техника | 11:51 / 18.11.2016
9349
2 дақиқада ўқилади

Сингапур ҲҲК автомобиль йўлини аэродромга айлантирди (видео)

Сингапур ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбий базаларидан маҳрум этилган ҳолатда қандай йўл тутишларини тажрибада намойиш этишди. Ҳарбий учувчилар яқинда ўтказилган машғулотлар чоғида оддий асфальтланган йўлдан учиш-қўниш йўлаги сифатида фойдаланиш мумкинлигини намойиш этишди, деб хабар қилмоқда Popular Mechanics.

Дастлаб, муҳандислар 2,5 км узунликдаги автойўлни 153та кўча чироғи, 58та йўл белгиси ва 12та автобус бекатидан тозалашган. Шунда сўнг, учиш йўлагига кўчма назорат минораси, қуёш батареяларида ишловчи йўлак чироқларини ўрнатишган, чизиқлар ва белгиларни чизишган. Шу билан йўлда имкон қадар аэродром шароити барпо этилган. Бундан ташқари, йўлакка, авиаташувчи кемалардаги каби кўчма аэротўхтатгич ҳам жойланган. 

Шу каби жиддий тайёргарликлардан сўнг, йўл узра тозаловчи юк машиналари ўтган ва самолётларнинг турбореактив двигателларига зарар етказиши мумкин бўлган ортиқча нарсалардан тозаланган. Умуман, автойўлни аэройўлакка айлантиришга 48 соат кетган. Сўнгра F-15 ва F-16 қирувчи самолётлар ишга киришган. 
 

Мавзуга оид