Жаҳон | 19:25 / 18.11.2016
7828
1 дақиқада ўқилади

Трамп янги бош прокурор ва МРБ раҳбарини танлади

Фото: © AP

Конгрессмен Майк Помпео АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг Марказий разведка бошқармаси директори бўлиш таклифини қабул қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Бироқ Миллий қўмита вакили Шон Спайсер буни тасдиқламади.

"Ҳозирча Трамп бу ҳақда расман эълон қилмади", деб айтди Спайсер.

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Трамп жамоасидан Мичигандан вакиллар палатаси аъзоси, МРБ лавозими директорига номзод деб ҳисобланган Майк Рожерс  истисно қилинганини маълум қилганди.

Трамп, шунингдек, АҚШнинг янги бош прокурори лавозимини Алабама штатидан республикачи сенатор Жефф Сессионсга таклиф қилди.

Таъкидланишича, Сессион ўзининг муҳожирлар бўйича қатъий позицияси билан маълум.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид