Ўзбекистон | 07:49 / 18.11.2016
37308
1 дақиқада ўқилади

Туркия Республикаси Президенти Ўзбекистонга келди

Фото: tccb.gov.tr

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 17 ноябрь куни мамлакатимизга ташриф буюрди. 

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Адҳам Икромов кутиб олди. 

Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 ноябрга мўлжалланган.

Туркия Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған учрашуви чоғида Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилади.


 

Мавзуга оид