Жаҳон | 20:14 / 19.11.2016
5271
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда моторли қайиқ билан юк кемаси тўқнашиши оқибатида 15 киши бедарак йўқолди

Фото: Reuters

Индонезия соҳиллари яқинида, Яван денгизида тезюрар моторли қайиқ Вьетнамнинг юк ташувчи кемаси билан тўқнашиб кетди. Оқибатда камида 15 киши бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда Сингапурнинг The Straits Times нашри.

Воқеа Ява оролининг Шарқий Ява вилоятидаги Тубан шаҳарчасидан 50 км узоқликда юз берган. Тўқнашувдан кейин моторли қайиқ тўнтарилиб, чўкиб кетган.
  
Тўқнашув вақтида қайиқда 27 киши, асосан индонезиялик балиқчилар бўлган. Вьетнамдан келаётган юк кемаси экипажи 22 кишидан иборат бўлган, улардан ҳеч ким жабрланмаган.
  
Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
  
Гувоҳларнинг айтишича, моторли қайиқни бошқарган одам юк кемасини сезмай қолган.
  
 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид