Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия суди ҳукуматга Неймарнинг оиласи учун 40 минг еврога яқин жарима тўлаш мажбуриятини юклади
Неймарнинг солиққа оид жиноятлари юзасидан текширув маълумотлари матбуотга чиқиб кетгани туфайли Бразилия суди мамлакат ҳукуматидан футболчи фойдасига 20 минг евро товон пули тўлаш ҳақида қарор чиқарди.
AS нашри берган хабарга кўра, ҳукумат яна 14 минг еврони Неймарнинг ота-онасига тўлайди. Шунингдек, 5 минг евро Неймарнинг адвокатларга сарфлаган харажатини қоплаш учун тўланади.
Суд солиққа оид ишнинг муддатидан аввал матбуотга чиқиб кетганини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Неймар 2011 йилдан 2013 йилгача солиқ тўламаганликда айбланганди.
Мавзуга оид
11:04 / 17.05.2025
Суд Трампнинг мигрантларни чиқариб юбориш режасини рад этди
19:54 / 12.02.2025
Неймар яна «Сантос»да: футбол ниҳоят бойликни енгди
18:30 / 04.02.2025
38 ёшли эркак 13 ёшли қизга кўз олайтирди: Асакадаги баҳсли номус иши тафсилотлари
22:32 / 31.01.2025