Жаҳон | 14:51 / 21.11.2016
7791
1 дақиқада ўқилади

Кобулдаги масжидда портлаш рўй берди: ўнлаб қурбонлар бор

Фото: Reuters

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги масжидлардан бирида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 нафарни ташкил қилмоқда, яна 35 киши жароҳатланган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланиб, TOLO News хабар тарқатди.

Кhaama Press агентлиги хабарига кўра, Дор ул-Омон тумани ҳудудида худкуш террорчи масжид ҳовлисида ўзини портлатган.

Бироз вақт ўтиб Баграм туманида иккинчи портлаш рўй берган. Маълум бўлишича, автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна бир киши жароҳатланган.

Толибонлар бу портлашларга алоқадор эмаслигини маълум қилиб чиққан.

Мавзуга оид