Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев ислоҳотларга қарши чиққан мулозимларга қандай чоралар кўради?
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг сўзларига кўра, жойлардаги маҳаллий мулозимлар ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ислоҳотларга қаршилик кўрсатмоқда, деб хабар қилмоқда КазТАГ.
«Маҳаллий бошқарув органларига ҳисобот топширувчи маҳаллий полиция хизмати йўлга қўйилган. Ички ишлар вазирлигини шундай йўл тутишга мажбур қилиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Шу ердан, Остонадан Қозоғистонни бошқараман, дея тўсқинлик қилмоқчи бўлишади», - деган Назарбоев Республика судъялари VII съездида.
«Агар, мен белгилаб берган ислоҳотлар бажарилмас экан, ислоҳотларни охирига етказиш учун мулозимларни алмаштириш лозим бўлади», - дея қўшимча қилган Қозоғистон раҳбари.
Назарбоевга кўра, нафақат, ички ишлар вазирлиги, балки бошқа идораларнинг ҳам шуғулланадиган муаммолари ва вазифаларининг кўлами кенг.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025