Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахмат қироли тожи учун Карлсен ва Карякин ўртасидаги учрашув навбатдаги дуранг билан якунланди
Россиялик Сергей Карякин ва норвегиялик жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун Нью-Йоркда ўтаётган учрашувнинг 7-партиясида ҳам дуранг натижа қайд қилинди. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси сайтида маълум қилинди.
Партия 20 ноябрда ўйналди. Карякин кетма-кет икки марта оқ фигуралар билан ўйнади. Умумий ҳисоб 3,5:3,5. Қолган 5 партиядан учтасида Карлсен партияни оқ фигуралар билан бошлайди.
Навбатдаги партия бугун, 21 ноябрда бўлиб ўтади.
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиш учун 55-учрашувда 12 та партия ўйналади. Ғолиб 6,5 очко тўплаши лозим. Агар дуранг натижа қайд қилинса, 30 ноябрда тай-брейк ўтказилади. Учрашувнинг мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди
20:52 / 26.03.2025
Украиналик гроссмейстер ғирромлиги учун 3 йилга дисквалификация қилинди
11:56 / 28.02.2025
Шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони Борис Спасский вафот этди
00:38 / 11.02.2025