Спорт | 09:29 / 22.11.2016
11705
2 дақиқада ўқилади

Чирчиқда кикбоксинг бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди

Фото: sports.uz

Жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Чирчиқ Олимпия захиралари коллежи спорт мажмуасида кикбоксинг бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг Ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда

Мусобақа Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш Республика маркази, Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг Ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри терма жамоалари иштирок этди.

Турнирни ўтказишдан асосий мақсад – ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга оммавий равишда жалб қилиш, улар ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, миллий терма жамоа таркибига номзодларни аниқлаш ва тайёрлаш ҳамда кикбоксинг спорт турини оммавийлаштириш, тарғиб қилиш ва янада ривожлантиришдир.

Турнир Халқаро Кикбоксинг федерацияси (WAKO) қоидаси бўйича ва Олимпия тизими бўйича ўтказилди ва унда  900 дан ортиқ спортчи (шулардан 200 нафарга яқини кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ёшлардир) 328 медаллар шодаси учун кураш олиб бордилар

Мусобақа Кик лайт, Семи-контакт, Лоу-кик ва Кик-хортинг йўналиши бўйича:

8 ёшдан 9 ёшгача бўлган спортчилар вазни қуйидагича:

Ўғил болалар: -24,-27,-30,-33,-36, +38 кг

10 ёшдан 11 ёшгача бўлган спортчилар вазни қўйидагича:

Ўғил болалар: -27,-30,-33,-36,-39,-42,-45,+48 кг

Лоу-кик, Семи-контакт ва Кик-хортинг

12 ёшдан 13 ёшгача бўлган спортчилар вазни қўйдагича:

Ўғил болалар: -34,-37,-40,-43,-47,-51,-55,-59,-63,+63кгдан юқори

14 ёшдан 15 ёшгача бўлган спортчилар вазни қўйдагича:

Ўғил болалар: -38, -42, -47, -52, -57, -62, -67, +67 кг.

Бундан ташқари маросимда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, спортчиларнинг яқин қариндошлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

 

Мавзуга оид