Жаҳон | 08:40 / 22.11.2016
8062
1 дақиқада ўқилади

Трамп: АҚШ Транстинч океани ҳамкорлигидан чиқади

Фото: © AP

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп давлат раҳбари вазифасини бажаришга киришганидан сўнг, мамлакатни Транстинч океани ҳамкорлиги таркибидан олиб чиқиш ниятида эканини тасдиқлади. 

"Мен мамлакатимиз учун улкан ҳалокат бўлувчи Транстинч океани ҳамкорлигидан чиқиш ҳақида огоҳлантириш эълон қилмоқчиман. Бунинг ўрнига биз адолатли икки томонлама савдо битимлари бўйича музокаралар олиб борамиз. Бу эса Америкага иш ўринлари ва ишлаб чиқаришни қайтаради", — деган Трамп видеомурожаатида.

Дональд Трамп ушбу ташкилотдан чиқиш ғоясини сайловолди кампаниясида ҳам фаол илгари сурган эди. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид