ФҚБ Брэд Питтнинг ўғлига нисбатан зўравонлик қилгани ҳақидаги ишни ёпиб қўйди
Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) америкалик актёр Брэд Питт ўзининг катта ўғли Мэддокс билан бешафқат муносабатда бўлганига ҳеч қандай исбот топмади.
"Тергов ҳаракати тўхтатилди", деб ёзади TMZ ўз манбаларига асосланган ҳолда.
“ФҚБ барча ҳолатларни текширувдан ўтказди. Бу иш бўйича ҳеч қандай айбловлар қўйилмади”, — деб айтиб ўтди нашрнинг махсус хизматдаги манбаси.
Шу тариқа, Питтдан Миннесота штатида шахсий самолётнинг тўхташи вақтида содир бўлган эҳтимолий нохуш ҳодиса билан боғлиқ бўлган барча шубҳа-гумонлар олиб ташланди. 2016 йилнинг сентябрида Жоли-Питт оиласининг парвози давомида 52 ёшли Брэд ва 15 ёшли Мэддокс ўртасида келишмовчилик юзага келгани хабар қилинганди. Номаълум гувоҳлар Лос-Анжелес округининг болалар ва оила масалалари бўйича департаментига ота ўсмирга жисмоний ва руҳий зўравонлик кўрсатгани ҳақида хабар қилишган.
Аввалроқ, Калифорния махсус хизмати Питтнинг хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай шафқатсизлик аломатларини аниқламагани маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Питт ва Жоли 2005 йилдан бери муносабатда бўлиб, 2014 йили турмуш қуришган. Жуфтлик 15 ёшгача бўлган олти фарзандга эга.
Мавзуга оид
12:41 / 15.04.2019
Анжелина Жоли ва Бред Питт ажрашишди
15:20 / 16.03.2017
Жоли «интернационализм алангаси»ни қўллаб-қувватлашга чақирди
18:27 / 17.02.2017
Анжелина Жоли ва Роналду турк сериалида суратга тушиш истагини билдирди
15:55 / 14.12.2016