Араб медиаси табиат Исроилдан ўч олаётганига ишора қилди
Араб ижтимоий тармоқларида сешанба кунидан бери давом этиб келаётган Исроилдаги ёнғинлар мавзуси кенг муҳокама қилинмоқда. The Jerusalem Post шу мавзуга тўхталиб ўтди.
Маълумотларга кўра, қуруқ ва кучли шамол Исроилнинг марказий ва шимолий қисми, шунингдек ғарбий қирғоқ бўйлаб ёнғинларнинг тез тарқалишига сабаб бўлди.
Жамоатчилик хавфсизлиги вазири Гилад Эрдан (Ликуд) пайшанба куни эрталаб ёнғинларнинг қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилгани ҳақида маълум қилган. Шу вақтнинг ўзида Таълим вазири Беннет (Байит Яҳудий) бу ишларни уюштирган одам яҳудий бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлаган.
Манбага кўра, шу кунларда араб ижтимоий тармоқларида "Tel_Aviv_IsBurning" (Тель-Авив ёнмоқда) хэштеги трендга айланган.
Энг кенг твитланган постлардан бири Абу-Даби полиция ходими томонидан ёзиб қолдирилган. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган: "Исроил намозга чорловчи азонни тақиқлади ва шундан кейин олов ичида қолди".
Бундан ташқари, Миср, Иордания ва Форс кўрфази Амирликлари ижтимоий медиалари ҳам Исроилнинг азонни тақиқлашга доир баҳсли қонун лойиҳаси туфайли табиат ана шундай йўл билан ўч олаётганига ишора қилишди.
Шунингдек Кувайт Катта масжидининг имоми - шайх Мишарий Рашид Ал-Аъфасий ўзининг Twitter'даги саҳифасида ёнғинга "омад тилаб", кинояли изоҳ қолдирган.
Мавзуга оид
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024
Исроил зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ» матбуот котиби ҳалок бўлди
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024