Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ парламенти Туркиянинг ташкилотга аъзолигини вақтинчалик музлатиш ташаббусини қўллаб-қувватлади
Европа парламенти 24 ноябрь, пайшанба куни Страсбургда Туркиянинг блокдаги аъзолигини вақтинчалик музлатишга доир ташаббусни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Европарламент аъзолари мазкур масала юзасидан жорий музокараларнинг барчаси музлатилишини бир овоздан қўллаб-қувватлашди. Овоз беришнинг бундай якунлари Анқара ва Европа Иттифоқи ўртасидаги тушунмовчиликларни янада чуқурлаштириши мумкин.
Мазкур резолюциянинг қабул қилинишига турк ҳукуматининг мамлакатда июль ойида бўлиб ўтган ҳарбий тўнтарув ҳаракатига нисбатан "номуносиб" реакцияси сабаб бўлган.
Туркия ва Европа муносабатлари кўп масалалар бўйича боши берк кўчага кириб қолганди. ЕИнинг Туркия фуқароларига виза режимини эркинлаштиришдан бош тортгани, шунингдек унинг Туркиядаги ҳарбий тўнтарув ҳаракати ва у ердаги террорчи ташкилотларга лоқайд муносабатда бўлганлиги шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ЕИга аъзо бўлишга доир музокараларини 2005 йилда бошлаган.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025