Спорт | 19:14 / 24.11.2016
30345
1 дақиқада ўқилади

Миржалол Қосимов ишга қайтади

Фото: Olamsport.com

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимов фаолиятини Олий Лига клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Манбалар хабарларига кўра, у Тошкент шаҳридаги янги клублардан бири, якунланган мавсумда лигада жон сақлаб қолган «Обод» жамоасида иш бошлаши кутилмоқда. Унга янги ишида  Александр Волков ва Бахтиёр Ашурматов ёрдам бериши айтилган. 

Хабарларга кўра, бу мутахассислар айрим футболчилар билан алоқага чиқиб улгурган.

Бундан аввалроқ «Олмалиқ»дан ишдан кетган Игорь Шквирин янги мавсумда «Пахтакор» бош мураббийи сифатида иш бошлаши ҳақида хабар берилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид