Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга киришни соддалаштирди
22 ноябрда Таиланд вазирлар маҳкамаси 19 та давлат, жумладан Ўзбекистондан келувчи сайёҳлар учун виза йиғимидан воз кечиш ва Таиландга келгач олинадиган виза тўловини икки маротаба камайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда review.uz сайти хабар бермоқда.
"Thailand Business News" ресурсининг маълум қилишича, 2016 йил 1 декабридан 2017 йил 28 февралигача Таиланднинг хориждаги элчихоналари ва консулликларида минг бат миқдорида ундириладиган виза йиғими 19 та давлат фуқаролари учун бекор қилинади.
Бу давлатлар қуйидагилар: Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина, Андорра, Болгария, Бутан, Ҳиндистон, Хитой, Кипр, Латвия, Литва, Мальдив, Мальта, Маврикий, Руминия, Сан-Марино, Эфиопия, Саудия Арабистони ва Тайвань.
Тахмин қилинишича, бу янги қоида Таиландга келувчи сайёҳлар сонини 357 минг кишига кўпайтиради ва мамлакат ғазнасига қўшимча 28 млрд бат келтиради. Бу қоида шунингдек 62 мингта вақтинчалик иш ўринлари яратишга имкон беради ва солиқ тушумларини 1,2 млрд батга оширади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
23:57 / 02.05.2025