Фан-техника | 19:10 / 25.11.2016
10542
2 дақиқада ўқилади

Профессионал ҳайдовчилар учун йилнинг энг яхши автомобили маълум қилинди

Фото: weibo.com

Британиянинг Professional Driver журнали «Йил автомобили» танловининг илк натижаларини эълон қилди. Унга кўра, ёлланган ҳайдовчилар учун BMW 730Ld седани энг яхши автомобиль сифатида тан олинган. Ўтган йили бу тоифада биринчи ўрин Range Rover Portfolio SDV8 йўлтанламасига берилган эди. 

Ҳакамлар ҳайъатига 80 киши кирган бўлиб, улар орасида ҳашаматли автомобилларни ҳайдовчилари билан ижарага берувчи хусусий фирмалар раҳбарлари, профессионал ҳайдовчилар ва автожурналистлар бор. 

Range Rover Portfolio SDV8

Professional Driver журнали вакилларининг сўзларига кўра, BMW 730Ld ушбу рейтинг жорий қилинганидан бери энг юқори баллни қўлга киритган. Бироқ, ҳакамлар томонидан ушбу автомобилга қўйилган балл эълон қилинмаган. 

BMW 730Ld

Умуман, нашр, яна еттита тасниф бўйича йилнинг энг яхши автомобилини аниқлайди. Булар: «Йил автомобили», «Энг яхши вакиллик седани», «Йилнинг яшил автомобили», «Йилнинг ҳашаматли автомобили», «Йил йўлтанламаси», «Йил универсали», «Хусусий ижара учун энг яхши автомобиль». Бошқа таснифлар бўйича натижалар ҳозирча эълон қилингани йўқ. 

BMW 730Ld

Мавзуга оид