Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
27 ноябрь Тошкентда ёғингарчилик кузатилмайди
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 ноябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 12-10, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 15-10, кундузи 7-2 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши кутилади. Баъзи жойларга туман тушади. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши кузатилади. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража, Сурхондарёда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Кечаси 13-18, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Мавзуга оид
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
13:12 / 21.05.2025
Ғарбдан келадиган совуқ антициклон юртимизга салқинликни олиб келади
14:10 / 14.05.2025