Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада телевидениесида ҳижобли аёл бошловчилик қилди
Гинелла Масса янгиликлар дастурини рўмол ўраган ҳолда олиб борган илк муслима бошловчи сифатида Канада телевидениеси тарихида қоладиган бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар қилмоқда.
29 ёшли журналист аёл Торонтонинг CityNews янгиликлар дастурида ҳижобда пайдо бўлган. У телеэфирдан сўнг Twitter саҳифасида: «Бугун мен учун муҳим кун бўлди. Ҳижобли аёл Канадада қачонлардир янгиликлар дастурини олиб борган, деб ўйламайман», деб ёзган.
Унинг қайд этишича, кўплаб ижобий фикрлар олган бўлса-да, унинг чиқиши борасида салбий қарашлар ҳам билдирилган.
Массанинг сўзларига кўра, унинг америкалик муслима ҳамкасблари бу борада сезиларли муаммоларга дуч келишмоқда ва «кадр ортида» ишлашга мажбур бўлишмоқда.
«Уларга, мумкин эмас дейишади. Кимларнингдир қараши туфайли, уларнинг ривожланишига йўл қўймаётганларидан афсусдаман», — деган телебошловчи.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
00:45 / 22.05.2025